Линклар

logo-print

Путин: Украина бўхронининг ягона ечими Минск келишувининг бажарилишидир


Россия президенти Владимир Путин Украина шарқидаги бўхроннинг ягона ечими Минск келишуви экани, бунинг муқобил йўли йўқлигини айтди.

Жаноб Путин бу ҳақда Италия собиқ бош вазири Силвио Берлускони билан Қримга сафари чоғида таъкидлади.

Шанба куни Путин Минск келишуви бажарилиши муддатларини чўздириш эхтимоли борлиги ҳақида ҳам гапирди.

"Минск келишувининг бошқа муқобили йўқ", - деди Путин.

Украина шарқидаги бўхронни бартараф этиш бўйича келишувга шу йилнинг февраль ойида Минскда эришилган эди.

Айни келишувга мувофиқ, томонлар Украинанинг айрим вилоятларига алоҳида мақом бериш, бу бўйича Луганск ва Донецк вилоятларида референдум ўтказиш кўзда тутилган.

Бу шартлар 2015 йилнинг оҳиригача амалга оширилиши керак эди.

Шу билан бирга, Украина ҳудудидаги барча чет эл ҳарбий қўшинлари олиб чиқиб кетилиши лозим эди.

Ўзларини Донецк ва Луганск халқ республикалари, деб эълон қилган россияпараст айирмачилар етакчилари аввалроқ битим муддатларини узайтириш кераклиги борасидаги ташаббус билан чиқишганди.

Айни пайтда Украина президенти Петро Порошенко жума куни Украина шарқида икки кундан буён отишмалар тинчиганини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG