Линклар

Қуддуси Шарифдаги ал-Ақсо масжидида фаластинликлар ва полиция ўртасида тўқнашувлар юз берди.

Полицияга кўра, тартибсизликлар иштирокчилари масжид ичкарисида баррикада қуриб, полицияни тошбўрон қилган.

Полиция ал-Ақсо масжидини бир неча соатга беркитиб қўйган.

Ҳодисалар яҳудийлар янги йили байрамини нишонлашга бир неча соат қолганда бошланган.

Франс-Пресс хабарига кўра, бир неча киши ҳибсга олинган.

Бир неча кун олдин Исроил мудофаа вазири яҳудийларнинг масжидга киришига қарши чиққан икки Исломий гуруҳ фаолиятини тўхтатишга имзо чекканди.

Ал-Ақсо масжиди ҳам мусулмонлар, ҳам яҳудийлар учун муқаддас жой ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG