Линклар

Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Уолтер Штайнмайернинг эълон қилишича, Берлинда ўтаётган "Нормандия тўртлиги" учрашувида Украина шарқидаги можарони тугатиш юзасидан сезиларли "илгарилаш" мавжуд.

Шанба куни Франция, Россия ва Украина ташқи ишлар вазирлари билан бўлган учрашувдан кейин гапирган Штанмайер яқин орада тўқнашув жабҳасидан қуролларни олиб чиқиш ҳақида келишувга эришилишига умид билдирди.

Унинг сўзларига кўра, учрашув иштирокчилари Донбассда ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим кучда қолиши ва мустаҳкамланиши зарурлини таъкидлаганлар.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам музокаралар унда ижобий таассурот қолдирганини билдирди.

Унинг айтишича, Донбасда маҳаллий сайловлар ўтказиш юзасидан келишмовчилик сақланиб қолган бўлса ҳамки, уларни ҳал қилиш мумкин, деган фикр мавжуд.

Германия, Россия, Украина ва Франция раҳбарлари Парижда 2 октябрда мулоқот ўтказишлари кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG