Линклар

Россияда мухолифат маҳаллий ва минтақавий сайловларга қўйилмади


Россияликлар маҳаллий ва минтақавий сайловларда овоз бермоқда.

Либерал қарашдаги мухолифатчиларнинг аксари бу сайловларга қўйилмагани хабар қилинмоқда.

Кузатувчилар Кремль дастаклаган номзодларнинг ғалаба қозонишини башорат қилмоқда.

59 миллион одам - Россия аҳолисининг қарийб ярими 90 минг маҳаллий ва 1300 нафар минтақавий вакилларни, шунингдек 21 вилоят ҳокимиятлари ва яна юзлаб ҳокимларни сайлайди.

Сайлов мулозимлари Калуга, Магадан ва Новосибирск вилоятларида мухолифат номзодларини сайловда қатнашишга изн бермади.

Россиядаги сайловларни кузатаётган “Голос” ташкилоти сайлов қонунларининг бузилишига оид 700 дан ортиқ ҳолат аниқланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG