Линклар

logo-print

“Ал-Қоида” тармоғининг раҳбари Айман Завоҳирий “Исломий Давлат” гуруҳининг раҳбари Абубакр ал-Бағдодийни кескин танқид қилиб, уни "фитначи" деб атади.

“Исломий Давлат” гуруҳи охирги икки йил ичида Сурия ва Ироқда босиб олган йирик ҳудудларни “халифалик” ва Абубакр ал-Бағдодийни “халифа” дея эълон қилган.

CNN тарқатган хабарга кўра, экстремист гуруҳлар фаолиятини ёритиб борувчи SITE Intelligence Group интернет саҳифасида нашр этилган аудио тасмада Айман Завоҳирий “биз Абдубакр ал-Бағдодийни халифаликка лойиқ шахс деб билмаймиз," деб айтган.

Айман Завоҳирийнинг иддао қилишича, ал-Бағдодий “нотаниш шахслар” ёрдамида ўзини “халифа”, деб эълон қилган.

Завоҳирийга кўра, "у Исломий, деб атаётган ҳукуматни халқ орасида тарғибот олиб бориш ва уларга танлов ихтиёрини бериш ўрнига куч ишлатиш, худкушлик ҳужумлари ва машиналарга бомба ўрнатиш билан ўрнатди."

Ўтган ойларда “ал-Қоида” тармоғига тааллуқли экани айтилган гуруҳлар ҳам Ироқда интиҳорий ҳужумларни содир этганди.

“Ал-Қоида” айни усулдан Афғонистондаги амалиётларида ҳам кенг қўлланади.

“Ал-Қоида” раҳбарининг илова қилишича, “Ғазо Исроил бомбалари василасида ёнаётган бир пайтда Абубакр ал-Бағдодий уларни ҳаттоки бир оғиз сўз билан ҳимоя қилмади”.

Завоҳирийнинг айтишича, “ал-Бағдодий мужоҳидлар сафларини бузиш учун тафриқа солишга уринмоқда”.

Уч ойча муқаддам “Исломий Давлат” гуруҳи “ал-Қоида” тармоғининг раҳбари Айман Завоҳирийни кескин танқид қилган ва уни “жиҳодий сиёсат”да адашиш ва “мужоҳидлар сафларига нифоқ солиш”да айблаган эди.

Ушбу гуруҳ шунингдек Завоҳирийнинг Суриядаги жанглардан чекиниш зарур деган чақириқларига ҳам эътибор қаратмади.

"Исломий Давлат" ўтмишда "ал-Қоида" тармоғининг таркибида эди.

Аммо ўтган икки йил ичида "ал-Қоида"дан ажралиб чиқди.

Ҳозирда Суриядаги "Ал-Нусра" гуруҳи "ал-Қоида" тармоғининг бир бўлаги ҳисобланади.

Унинг “Исломий Давлат” билан алоқалари ўта ёмонлиги хабар қилинади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG