Линклар

Германия полициясининг огоҳлантиришича, Мюнхен шаҳрида Австрия ҳудуди орқали кириб келган қочқинларни қабул қилиш имкони қолмади.

Якшанба куни эрталаб Бавариядаги асосий вокзалга 700 нафардан кўпроқ, шанба куни эса 12200 нафар муҳожир келганди.

Келгуси уч кун ичида муҳожирлар Германиянинг турли минтақаларига поездлар орқали юборилиши кутилмоқда.

Шу кеча кундузда Венгрияга Сербия орқали тўрт мингдан кўпроқ қочқин кирган.

Будапешт қочқинлар оқимини тўхтатиш мақсадида Сербия билан сарҳадларида баландлиги тўрт метр бўлган девор қурмоқда.

15 сентябрдан бошлаб Венгрияда муҳожирликка оид янги қонун кучга киради.

Унга кўра, Венгрия чегарасини ноқонуний кесиб ўтган шахслар ҳибсга олинади.

2015 йил бошидан Европа Иттифоқи давлатлари ҳудудига Яқин Шарқ ва Африкадан тўрт юз мингдан кўпроқ муҳожир ўтган.

XS
SM
MD
LG