Линклар

Ўрта Ер денгизида яна 28 қочқин ҳалок бўлди


Сербияга етиб келган суриялик қочқинлар.

Сербияга етиб келган суриялик қочқинлар.

Грециянинг Фармакониси оролидаги денгиз соҳилидан 28 қочқиннинг жасади топилди. Уларнинг орасида болалар ҳам бор. Ҳалок бўлган қочқинларнинг қайси мамлакат фуқаролари экани ҳозирча аниқ эмас.

Хабарларга қараганда, якшанба куни қочқинлар келаётган қайиқ денгизда ҳалокатга учраган. Қутқарувчилар 68 қочқиннинг ҳаётини сақлаб қолган. Яна 30 қочқин эса ўз кучи билан соҳилга сузиб чиқишга муваффақ бўлган.

Халқаро миграция ташкилотининг билдиришича, жорий йилда Яқин Шарқ ва Африканинг айрим мамлакатларидан Ўрта Ер денгизи орқали Европага 430 минг қочқин келган. Денгизни сузиб ўтаётган пайтда 2748 қочқин турли ҳалокатларга учраб, вафот этган.

XS
SM
MD
LG