Линклар

logo-print

Россия Сурияга ҳарбий ёрдам беришда давом этаверади


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Сурияга ҳарбий кўмакни етказишда давом этишни билдирди.

Лавров Россия телеканалида 13 сентябрь куни қилган чиқишида “Дамашқ билан ҳарбий-техник ҳамкорлик террорчиликка қарши кураш”га йўналтирилганини айтди.

“Ҳарбий кўмак берганмиз, бераяпмиз ва беришда давом этамиз”, деди Лавров.

Унга кўра, Сурияга ҳарбий кўмак доирасида россиялик ҳарбий мутахасислар суриялик ҳарбийларга рус қуролларидан фойдаланишни ҳам ўргатмоқда.

Вашингтон Сурияда Россия ҳарбий ҳозирлигининг кўпайиб бораётгани конфронтацияни кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирган эди. АҚШ президенти Барак Обама 11 сентябрь куни “Россиянинг Сурия президенти Башар Ассадни қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари мағлубиятга маҳкум”, деб билдирган.

XS
SM
MD
LG