Линклар

logo-print

Россиядаги сайловларда кўплаб қонунбузарликлар кузатилди


Россиядаги сайловда овоз бераётган сайловчи.

Россиядаги сайловда овоз бераётган сайловчи.

Бугун Россияда ўтган маҳаллий ва минтақавий сайловларнинг дастлабки расмий натижалари эълон қилиниши кутилмоқда. Кузатувчиларга кўра, сайловларда кўплаб қонунбузарликлар қайд этилган.

13 сентябрь куни ўтган сайловда 59 миллион одам, яъни Россия аҳолисининг дерли ярми 90 минг маҳаллий ва 1300 нафар минтақавий вакилларни, шунингдек, 21 вилоят губернатори ва юзлаб ҳокимларни сайлади.

Сайловларни кузатган Россиянинг “Голос” нодавлат ташкилоти овоз бериш жараёнида 800 қонунбузарлик қайд этилганини билдирди.Сайлов жараёни бошланганидан бери эса нодавлат ташкилоти 1700 қонунбузарликни рўйхатга олган.

Энг кўп қонунбузарликлар мухолифат кучлари сайловда қатнашиш ҳуқуқни олган Кострома вилоятида кузатилган. Кострома Россияда мухолифатга сайловда қатнашиш имконияти берилган ягона вилоят бўлди.

XS
SM
MD
LG