Линклар

logo-print

Россияда якшанба куни ўтказилган умумий салойвларнинг дастлабки натижалари мухолифат мағлубиятга учраганини кўрстамоқда.

Ҳозирча эълон қилинган натижаларга кўра, минтақавий сайловларда иқтидордаги Единая Россия партияси ғалаба қозонган. Бундан ташқари Коммунистлар, Либерал-демократлар ва Адолатли Россия партиялари маҳаллий қонун чиқарувчи органларга сайлангани айтилмоқда.

Кострома вилоятидан ташқари бошқа минтақаларда сайловларга қўйилмаган Парнас мухолифат партияси вилоят думасига ўта олмади. Кострома вилояти сайлов комиссияси 14 сентябрь куни эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Парнас учун сайловчиларнинг 1,98 фоизи овоз берган. Единая Россия партияси 52 фоиз овоз олгани билдирлди.

Сайловларнинг якуний натижалари 14 сентябрь куни кечга яқин эълон қилиниши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG