Линклар

logo-print

БМТ Инсон ҳуқуқлари олий комиссари Молдова ҳукуматини норозилар талабини бажаришга чақирди


Кишенёвда ўн минглаб одам перзидент истеъфосини талаб қилиб намойишга чиқди

Кишенёвда ўн минглаб одам перзидент истеъфосини талаб қилиб намойишга чиқди

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Молдова ҳукуматини норозилар талабларини бажаришга чақириб, акс ҳолда “жамият янада қутблашиши мумкин”лигидан огоҳлантирди. БМТ расмийси Зайд Раад ал-Ҳуссайн бу ҳақда 14 сентябрь куни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида гапирди.

Молдова пойтахти Кишенёвда мамлакатнинг учта банкидан 1,5 миллиард АҚШ доллари ғойиб бўлгани юзасидан тергов ўтказиш талаби билан норозилик намойишлари давом этмоқда.

Кишенёвда 13 сентябрь куни 20 минг киши иштирокидаги намойишда Молдова президенти, бош прокурор, марказий банк раиси ва бошқа мулозимларнинг истеъфога кетиши талаб этилди.

Бўҳронни бартараф этиш уриниши ўлароқ, бош вазир Валерий Стерелет 11 сентябрь куни ҳукумат учун адлия тизимини ислоҳ қилиш ва коррупцияга қарши кураш устувор масала эканини баён қилди.

Аксилҳукумат намойишлар 6 сентябрь куни ўн минглаб молдоваликларнинг марказий майдонда юришидан бошланди. Кишенёв марказида юзлаб намойишчи чодирлар тикиб, намойишни куну-тун давом эттирмоқда.

Молдованинг давлатга қарашли Омонат банки, Ижтимоий банк ва Юнибанкдан ўтган йилнинг ноябридаги сайловлар олдидан 1,5 миллиард доллар ғойиб бўлгани аниқланан.

Учала банк бошқаруви ҳозирда Молдова Марказий банки назоратига ўтган. Банклар кўрган зарар давлат ғазнаси томонидан қопланган.

XS
SM
MD
LG