Линклар

logo-print

Ўзбекистон қирғизларнинг 15 бош отини қайтариб берди


Фарғона водийсининг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонни туташтирадиган минтақаларида уй ҳайвонларининг чегарани кесиб ўтиши ҳоллари тез-тез учрайди.

Фарғона водийсининг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонни туташтирадиган минтақаларида уй ҳайвонларининг чегарани кесиб ўтиши ҳоллари тез-тез учрайди.

Ўзбекистон томони мамлакат ҳудудига қирғиз-ўзбек чегарасидан ўтиб қолган 15 бош отни Қирғизистон чегарачиларига қайтиб берди. Бу ҳақда Қирғизистон Давлат чегара хизмати 14 сентябрь куни маълум қилди.

Чегара хизматининг маълум қилишича, 3 сентябь куни Жалолобод вилояти Ақси туманидаги Қош-Добо қишлоғи аҳолиси вакиллари Ола Буқа чегара отряди хизматчиларига мурожаат этиб, Ўзбекистон ҳудудига ўтиб кетган отларни қайтаришда ёрдам беришларини сўраган.

“Уй ҳайвонлари Қирғизистон ва Ўзбекистон чегера хизматлари вакилларининг Жалолобод вилояти Ақси тумани Бел-Соғот қишлоғидаги учрашуви пайтида қайтарилди”, дейилади Давлат чегара хизмати баёнотида. Қайтарилган отлар эгаларига топширилгани айтилмоқда.

Фарғона водийсининг Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонни туташтирадиган минтақаларида уй ҳайвонларининг чегарани кесиб ўтиши ҳоллари тез-тез учрайди.

XS
SM
MD
LG