Линклар

logo-print

Тожикистон пойтахти Душанбеда Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти саммити ўтказилмоқда. КХШТга аъзо Арманистон, Беларус, Россия, Тожикистон, Қирғизситон ва Қозоғистон Душанбега 14 сентябрь куни етиб келишди.

Саммит 15 сентябрь куни иш бошлайди. Душанбе куни президентлар ўзаро муносабатларни муҳокама қилгани учрашади.

Тожикистонда шу ой бошидаги ҳужумлар ортидан собиқ мудофаа вазири ўринбосари Абдухалим Назарзода ва унинг тарафдорларини топиб, қўлга олиш амалиёти давом этаётгани боис хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Назарзода 4 сентябрдаги Душанбе шаҳри ва унинг атрофидаги ҳужумлар учун масъул, деб кўрилмоқда.

Душанбе саммити кун тартибида КХШТ бош котиби ва бирлашган штаби бошлиғини сайлаш масаласи ўрин олган.

XS
SM
MD
LG