Линклар

logo-print

Европа Иттифоқи Россия Президенти Владимир Путинга яқин бир неча шахс ва Қрим минтақаси аннексияси ва Украина шарқидаги россипараст айирмачиларга алоқадор шахсларга нисбатан санкциялар муддатини олти ойга узайтирди.

ЕИ 14 сентябрь куни эълон қилган баёнотда “вазият ўрганиб чиқилиб, санкциялар режими ўзгартирилишига асос йўқлиги хулоса қилинди”, дейилади. Санкциялар 149 шахс ва 37 муассасага нисбатан қўлланилглан.

28 мамлакатни ўз ичига олувчи Европа Иттифоқи санкцияларни Қўшма Штатлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда жорий этган.

Санкцияларнинг узайтилиши Украина шарқида зўравонликлар давом этаётган пайтга тўғри келди. Февраль ойида эришилган сулҳга қарамасдан Украина ҳукумат кучлари ҳам, россияпараст айирмачилар ҳам 1 сентбярь куни унга амал қилишни ваъда қилгунга қадар мунтазам арттилериядан ўт очиб турди.

Киев ва Ғарбнинг айрим давлатлари Россияни айирмачиларга қурол-аслаха жўнатганликда айблаб келади. Москва бу айбловларни рад этади.

XS
SM
MD
LG