Линклар

Тожикистон ва Қоғозистон стратегик ҳамкорлик ҳақидаги янги шартномани имзолади


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон (ў) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (ч), Душанбе, 2015 йилнинг 14 сентябри.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон (ў) ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев (ч), Душанбе, 2015 йилнинг 14 сентябри.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон ва Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 14 сентябрь куни Душанбеда учрашди. Икки давлат раҳбарининг учрашуви Тожикистон пойтахтида бугун бошланадиган Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти саммити арафасида бўлиб ўтди.

Озодликнинг тожик хизмати душанба кунги учрашувда Имомали Раҳмон ва Нурсултон Назарбоев иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилиб, “стратегик ҳамкорлик” ҳақидаги янги шартномани имзолаганини хабар қилди. Бу шартнома Қозоғистонда ишлайдиган тожик муҳожирлари мақоми ҳақидаги моддалар, Қозоғистоннинг Тожикистонга янада кўпроқ сармоя ётқизиши билан боғлиқ масалалар ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш каби масалаларни ўз ичига олади.

Коллектив хавфсизлик шартнома ташкилоти саммитида қатнашиш учун кеча Душанбега Россия, Арманистон, Беларус ва Қирғизистон президентлари борди. Мазкур учрашувда иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳам борган.

Сешанба куни бўлиб ўтадиган саммит кун тартибига ташкилот бош котиби ва унинг бирлашган штаби раҳбарини сайлаш ҳақидаги масалалар ҳам киритилган.

Душанбега ташриф доирасида Россия президенти Владимир Путиннинг тожикистонлик ҳамкасби Имомали Раҳмон ва қирғизистонлик ҳамкасби Алмазбек Атамбаев билан учрашуви режаланган.

XS
SM
MD
LG