Линклар

Пентагон Россия Сурия ҳудудида ҳаво базаси очишга уринаётганини тахмин қилмоқда


Пентагон Россиянинг Сурия ҳаво ҳудудида яқинда амалга оширган хатти-ҳаракатлари Москва бу ерда ҳаво базаси қуришни режалаётгани ҳақида тахмин қилишга асос беришини билдирди. АҚШ Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Жеф Девис: “Биз одамлар ва объектлар ҳаракатланаётганини кузатди, бу уларнинг Латакия жанубидаги базадан фойдаланишни режалаётганидан далолат бериши мумкин”, дея маълум қилди. Капитан Девис АҚШ олган разведка маълумотлари тафсилотларини очиқлаб ўтирмади.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси 13 сентябрь куни Суриядаги ўз кузатувчилари россиялик ҳарбийлар Латакия жанубидаги ҳарбий аэропорт яқинида йирик самолётларни қабул қилишга қодир узун қўниш йўлагини қураётганини тасдиқлагани ҳақида маълумот тарқатди.

Кремль Сурия президенти Башар Ассадга берилаётган ёрдам кўлами оширилиши, шу жумладан, суриялик ҳарбийларни ўқитиш учун бу мамлакатга россиялик мутахассисларнинг жўнатилиши халқаро террорчиликка қарши кураш уринишларининг бир қисми эканини билдирмоқда.

13 сентябрь куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва Сурияга кўмак кўрсатишда давом этажагини таъкидлади. Суриянинг Россиядаги элчиси Риёд Ҳаддод эса Интерфакс агентлигига берган интервьюсида Россия қўшинлари Сурияда юрганига оид хабарларни “Ғарб мамлакатлари томонидан тарқатилаётган ёлғон”, деб атади.

XS
SM
MD
LG