Линклар

1 октябрдан Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифи 8 фоизга ошади. Бу ҳақда маълумот тарқатган “Сувсоз” ташкилотига кўра, совуқ сув тарифи электр энергияси ва бошқа ресурслар нархи ошгани муносабати билан кўтарилмоқда.

Кейинги ойдан кўп қаватли уйда турадиган ва хонадонида ҳисоблагич бўлган тошкентликлар совуқ сувнинг бир куб метри учун аввалгидек 342 сўмдан эмас, балки 370 сўмдан ҳақ тўлай бошлайди. Уйида ҳисоблагич бўлмаган пойтахтликлар эса киши бошига 4516 сўм 88 тийиндан пул тўлайди. Авваллари бу сумма 4185 сўм 64 тийинни ташкил қилган.

Хусусий уйда турадиган, ҳовлиси канализация тармоғига уланган ва уйида ҳисоблагич бўлганлар совуқ сувнинг 1 куб метри учун октябрь ойидан 265 сўмдан ҳақ тўлайдиган бўлди. Олдин улар 1 куб метр сув учун 246 сўмдан тўлаб келган. Уйида ҳисоблагич бўлмаганлар эса янги ойдан киши бошига аввалгидек 3798 сўм 10 тийиндан эмас, балки 4082 сўм 7 тийиндан пул тўлайди.

Айни пайтда 1 октябрдан Тошкентда иссиқ сув нархи ҳам 5 фоизга ошиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG