Линклар

logo-print

Россияда украиналик учувчи Савченко суд залига келтирилди


Надежда Савченко.

Надежда Савченко.

Бугун Ростов вилояти Донецк шаҳар судида украиналик учувчи Надежда Савченко суд залига келтирилди. Хабарларга кўра, суд биносида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бино ёнида полициянинг махсус отряди ва ОМОНчилар билан лиқ тўла автобус ҳам жойлашган. Суд биноси ёнидаги кўчада автомобиль ҳаракати тўхтатилиб, тўхташ жойларининг барчаси ёпиб қўйилган.

Савченко Украина шарқидаги Луганск вилоятида юз берган россиялик икки журналист ўлимида ва чегарани бузганликда айбланаяпти.

34 ёшли учувчи аёл ўзига қўйилган айбловларни рад этиб, ўзини Украина шарқида россияпараст айирмачилар тарафидан ҳибсга олингани ва Россияга топширилганинини айтиб келади.

Ўтган йилнинг ёз ойларидан бери Россия қамоғида ушлаб турилган Савченко икки бор очлик эълон қилди.

Украина Савченкони озод қилишни талаб қилиб келмоқда. Шунингдек, БМТ, Европарламент депутатлари, АҚШ, Буюк Британия учувчи аёлни озодликка чиқариш борасида чақириқлар билан чиқишган.

XS
SM
MD
LG