Линклар

Сурхондарёда маршрутка портлашидан 6 киши жароҳатланди


 "Газель" портлашидан йўловчилар жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

"Газель" портлашидан йўловчилар жароҳатланиб, шифохонага ётқизилди.

15 сентябрь куни Сурхондарё вилояти Денов тумани марказида газ баллони ўрнатилган йўловчи ташувчи "Газель" маршруткасида портлаш содир бўлди. Деновдан олинган маълумотга кўра, портлаш пайти маршрутка ичида бўлган йўловчилар жароҳатланган. Ҳозирда олти нафар деновлик йўловчи касалхонага ётқизилган.

Воқеа 15 сентябрь куни тушдан сўнг содир бўлган. Воқеага гувоҳ бўлган деновлик манбага кўра, портлаш пайти "Газель" маршруткаси ичида йўловчилар бўлган ва уларнинг барчаси портлаш натижасида келиб чиққан ёнғиндан куйган.

"Портлаш Денов марказий такси стоянкасида содир бўлди. Метан газ баллони ўрнатилган "Газель" машинаси портлаб кетди", деди манба.

Қуйидаги сурат портлаш жойидан олинган ва Озодликка тақдим қилди.

Сурхондарё вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, "Газель" машинаси портлаши натижасида олти нафар йўловчи жароҳатланган ва улар шифохонага ётқизилган.

Ўзбекистонда кейинги йилларда кузатилаётган бензин тақчиллиги сабаб аксар ҳайдовчилар ўз машиналарига газ баллонлари ўрнатиб олаяпти.

Газ баллонли машиналарнинг Ўзбекистонда портлаши тез-тез рўй бериб туради. ​

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG