Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:55

Саратонга чалинган тошкентлик Хушнозабону ёрдамга муҳтож


12 яшар тошкентлик Хушнозабону Мирсоатова
12 яшар тошкентлик Хушнозабону Мирсоатова

12 яшар тошкентлик Хушнозабону Мирсоатова Москванинг Каширка онкология марказида икки ойдан буён даволанмоқда. Унга бу ерда Беркет лимфомаси - ичак саратони ташҳиси қўйилди. Бу муддат ичида Хушнозага бир нечта кимё терапияси ўтказилди. Қизалоқнинг ота-онаси терапия жуда яхши натижа бераётгани, аммо даволанишни давом эттириш учун бошқа маблағлари қолмаганидан ўкинаяпти.

Шу йилнинг ёзида 12 яшар тошкентлик Хушнозабону қорнидаги оғриқдан ота-онасига шикоят қилади.

Аввалига шифокорлар “Ҳа, ҳамма боланинг қорни оғрийди: яхши бўлиб кетади” деб қизчанинг ота-онаси Фахриддин ва Гулнозани юпатишга уринади. Тошкент шифохоналарида қўйилган нотўғри ташҳис билан қизалоқни “Но-шпа” каби оғриқни қолдирувчи таблеткалар билан даволашган.

Бироқ, оғриқ тўхтамай, Хушнозабонунинг иситмаси кўтарилаверади. Шунда УЗИ қилган врачлардан бири ичакда шиш пайдо бўлганини маълум қилгач, ота-она болани кўтариб тўғри Москвадаги Каширка шоссесидаги онкология марказига келади. Бу ердаги мутахассислар Хушнозабонуда 4 даражага ўтган саратон касаллиги борлигини аниқлайди...

Хушнозабону онкология марказида
Хушнозабону онкология марказида

Бугунга келиб, Москвадаги “Гольфстрим” хайрия жамғармаси вакиллари тошкентлик қизалоқнинг кимё терапиясига маблағ ажратиши, аммо йиғилган маблағ кейинги муолажага етмаслигини маълум қилди.

Хушнозабону Мирсоатова 2 сентябрь куни ўзбекистонлик тенгдошларидан фарқли мактабга бормади, бора олмади.

Қизалоқ ўз баданини емириб бораётган даҳшатли касалликка қарши курашни давом эттирмоқда. Зеро уни даволовчи врачлар терапияни зинҳор тўхтатмаслик кераклиги, чунки ўтган икки ой давомида ичакдаги шиш 75 фоизга қисқаргани қайд этилганини гапирмоқда. Шифокорлар кимё терапияси тошкентлик қизчанинг касаллигига жуда самарали таъсир ўтказаётганини таъкидламоқда.

Озодлик билан суҳбатда “Гольфстрим” хайрия жамғармаси расмийси Наталья Зайцева бир курс кимё терапияси 300 минг рубль туриши, муолажанинг иккинчи босқичига ҳозирча 80 минг рубль йиғилгани ва яна 220 минг рубль зарурлигини айтишди.

Озодлик аввал айнан Блохин номидаги болалар онкологияси марказида кўплаб ўзбекистонлик болалар шифо топиб кетгани тўғрисида хабар берган эди.

Хушнозабонуга ёрдам қўлини чўзиш ниятида бўлган саҳоватпеша инсонлар қуйидаги реквизитлар орқали маблағ ўтказиб, қизалоқ соғайишига ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин:

- PayPal - Golfstreamfond@yandex.ru

- Яндекс кошелек - 41001967430981

- КИВИ (QIWI) - 968 793 45 88

- WebMoney:

R254643446884 - рублда

Z235187948249 - долларда

- on-line банк картаси билан жамғарма сайтидан:
http://www.golfstreamfond.ru/they-need-help/1207-mirsoatova

- 3443 рақамига ГОЛЬФСТРИМ 100 (бу ерда 100 – ўтказилаётган маблағ суммаси) сўзи битилган SMS хабар юборинг (фақат Россия ҳудуди учун).

- “Гольфстрим” жамғармасиининг рубльдаги ҳисоб рақамига ўтказма:

ИНН 5017998033

КПП 501701001

АКБ "Российский капитал" (ОАО)

Рубльдаги ҳисоб рақами: 40703810300390000011

Корр. счет 30101810100000000266

БИК 044583266

Олувчи: БФ «Гольфстрим»

Кимга: “Мирсоатовой Хушнозе. Благотворительное пожертвование.” ҚҚС олинмайди.

- RBK - RU455393563

- АҚШ долларидаги Россиялан ташқаридан хайрия ўтказмалари учун:

INTERMEDIARY BANK: DEUTSCHE BANK TRUST COMPANY AMERICAS, NEW YORK

One bankers Trust

Plaza 130, Liberty st., (10006) New York

SWIFT BKTRUS33

PAY THRU: BANK "ROSSIYSKY CAPITAL"

SWIFT ROSKRUMM

acc. 04411026

BENEFICIARY:

CHARITY FOUNDATION "GOLFSTREAM"

acc. 40703840600390000011

“Гольфстрим” хайрия жамғармаси телефон рақамлари: +7-903-267-94-11, +7 (495)-995-56-16.

XS
SM
MD
LG