Линклар

“Тошкентдаги туғруқхоналарда ҳижоб ёки рўмол ўраган аёллар ишдан бўшатилмоқда”, “Ўзбек тўйларида келин-куёв вальсини тақиқлашмоқчи”, “Пахтага сафарбарлик бошланиб Тошкентда ёнилғи тақчиллиги юзага келди”.

Булар бугунги сарлавҳаларимизнинг баъзиларидирки, уларнинг остида берилган маълумотлар оддий ўзбекистонлик учун жуда катта янгилик эмас.

Кўпчилик эса, ҳижобнинг тақиқланишига, бензин тақчиллигига кўникиб ҳам кетган.

Тақиқлар рўйхатига киритилаётган келин-куёв вальсини эса, ўзбекларнинг мутлақ кўпчилиги ўрганишни ҳам бошламаган, лекин шунга қарамай, уни (вальсни) ҳам қатағон қилмоқчилар.

Хўш, бу масалалар Ўзбекистоннинг ён қўшниси – Қирғизистонда қандай ҳал қилинган?

Ўшлик инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Иззатилло Раҳматуллаев билан OzodNazarдаги суҳбатимизни шу саволдан келиб чиқиб қурдик.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG