Линклар

logo-print

Россия суди украин учувчисини яна 6 ой ҳибсда қолдирди


Надежда Савченко.

Надежда Савченко.

Россиянинг Ростов вилоятидаги Донецк шаҳар суди 15 сентябрь куни украиналик учувчи Надежда Савченкони тергов якунланмагани боис яна олти ой ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор чиқарди.

Надежда Савченко 2014 йилнинг июнь ойидан бери Россияда ҳибсда сақланмоқда. У 25 йилгача қамоққа ҳукм этилиши мумкин.

Москва Надежда Савченкони 2014 йилда Украина шарқида ишлаган россиялик икки ҳарбий мухбир ўлимига сабаб бўлганликда айбламоқда. Савченко эса бу айбловларни рад этиб, россияпараст исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилгани ва ноқонуний равишда Россияга топширилганини айтмоқда.

Савченко ноқонуний равишда қамоқда сақланаётганига норозилик билдириб, 80 кун очлик эълон қилган эди.

Украина Савченкони озод қилишни талаб қилиб келмоқда. Шунингдек, БМТ, Европарламент депутатлари, АҚШ, Буюк Британия учувчи аёлни озодликка чиқариш борасида чақириқлар билан чиқишган.

XS
SM
MD
LG