Линклар

logo-print

ЕИ ички ишлар вазирлари қочқинлар масаласини муҳокама қилишни бошқа кунга қолдирди


Сербия ва Венгрия чегарасидаги қочқинлар.

Сербия ва Венгрия чегарасидаги қочқинлар.

Европа Иттифоқи ички ишлар вазирлари қочқинлар масаласи бўйича юзага келган бўҳронга ечим топиш мақсадида 22 сентябрь куни фавқулодда йиғилиш ўтказади.

Йиғинда Греция, Италия ва Венгрияда йиғилиб қолган 120 минг қочқин масаласи муҳокама қилинади. 15 сентябрда бу масалада ўтган ички ишлар вазирлари йиғилиши томонлар тил топиша олмагани сабабли самарасиз якунланди. Хабарларга қараганда, ички ишлар вазирлари қочқинларни бошқа давлатларга кўчириш режаси юзасидан бир фикрга кела олмаган.

Европа Кенгаши иттифоқнинг 28 давлатига бошпана излаб келган қочиқинларни қабул қилиш юзасидан квота бериш таклифини киритган эди. Бироқ Чехия, Словакия ва Венгрия Европа Комиссияси раиси Жан-Клод Юнкер томонидан киритилган бу таклифни рад этган.

Халқаро миграция ташкилотининг билдиришича, жорий йилда Яқин Шарқ ва Африканинг айрим мамлакатларидан Ўрта Ер денгизи орқали Европага 430 минг қочқин келган. Денгизни сузиб ўтаётган пайтда 2748 қочқин турли ҳалокатларга учраб, вафот этган.

XS
SM
MD
LG