Линклар

АҚШ Россияни ИДга қарши коалицияга қўшилишга чақирмоқда


Оқ Уй расмий вакили Жош Эрнест.

Оқ Уй расмий вакили Жош Эрнест.

Қўшма Штатлар Россияни Сурияда ўз ҳарбий ҳозирлигини кучайтириш ўрнига “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашаётган коалицияга қўшилишга чақирди.

Оқ Уй расмий вакили Жош Эрнест 15 сентябрь куни ҳозирча президент Барак Обама бу борада президент Владимир Путин билан гаплашмаганини, аммо “АҚШ манфаатлари аниқлаб олинганидан сўнг бу масалани кун тартибига киритишини” айтди.

Бундан аввалроқ Россия президенти Москва Сурияга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этиши ҳақида баёнот берган эди.

АҚШ Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳозирлиги президент Башар Ассад ҳокимиятини мустаҳкамлашга қаратилгани ва бу ҳозирлик ўзаро курашаётган гуруҳларни муросага келтириш ёки янги сиёсий бошқарувни шакллантиришга қаратилмаганини таъкидламоқда.

XS
SM
MD
LG