Линклар

1 октябрдан Ўзбекистонда табиий газ қимматлайди


Uzbekistan gaz crysis - furnace

Uzbekistan gaz crysis - furnace

1 октябрдан Ўзбекистонда истемъмолчиларнинг барча категриялари учун табиий газ нархи 7,3 %га ортади.

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясига кўра, 1 октябрдан бошлаб аҳолига сотиладиган газнинг 10 куб метри, агар газ ҳисоблагич бўлса, 2089 сўм 20 тийин, газ ҳисоблагич бўлмаса, 3612 сўму 95 тийин бўлади.

Ўзбекистонда табиий газнинг нархи бу йил иккинчи марта оширилмоқда. 15 майда нархлар 7,2 %га оширилган эди.

1 октябрдан Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифи 8 фоизга ошажаги тўғрисида аввал хабар қилган эдик.

Кейинги ойдан кўп қаватли уйда турадиган ва хонадонида ҳисоблагич бўлган тошкентликлар совуқ сувнинг бир куб метри учун аввалгидек 342 сўмдан эмас, балки 370 сўмдан ҳақ тўлай бошлайди. Уйида ҳисоблагич бўлмаган пойтахтликлар эса киши бошига 4516 сўм 88 тийиндан пул тўлайди. Авваллари бу сумма 4185 сўм 64 тийинни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG