Линклар

1 октябрдан Ўзбекистонда электр энергияси тарифлари оширилади. “Ўзбекэнерго” компанияси сайти кўра, Ўзбекистон молия вазирининг 15 сентябрдаги фармойиши билан 1 октябрдан аҳолига сотиладиган электр энергияси нархи жорий 155 сўмдан (1киловатти) 167 сўм 40 тийинга кўтарилади.

Электр плиталари ўрнатилган кўп қаватли уйларда яшайдиганлар эса, 1 кВт энергия учун ҳозирги 77 сўм 50 тийин ўрнига 83 сўм 40 тийин тўлайди.

Бу жорий йилда электр энергияси нархининг иккинчи марта оширилишидир. Биринчи гал майда оширилган эди.

Шунингдек, 1 октябрдан Ўзбекистонда истемъмолчиларнинг барча категриялари учун табиий газ нархи 7,3 %га Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифи 8 фоизга ортади.

XS
SM
MD
LG