Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:03

Ўзбекистонда газ, электр энергияси, совуқ ва иссиқ сув қимматлайди


Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори 10 фоизга оширилиши ортидан аҳолига сотиладиган табиий газ, электр энергияси. совуқ ва иссиқ сув нархлари ва тарифлари оширилиши маълум бўлди.

Президент Каримов 26 августда имзолаган фармонга биноан, 2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,1 баравар, яъни 10 фоизга оширилган эди.

1 октябрдан эса нархлар қуйидагича ошади:

Газ

1 октябрдан Ўзбекистонда истемъмолчиларнинг барча категриялари учун табиий газ нархи 7,3 %га ортади.

“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компаниясига кўра, 1 октябрдан бошлаб аҳолига сотиладиган газнинг 10 куб метри, агар газ ҳисоблагич бўлса, 2089 сўм 20 тийин, газ ҳисоблагич бўлмаса, 3612 сўму 95 тийин бўлади.

Ўзбекистонда табиий газнинг нархи бу йил иккинчи марта оширилмоқда. 15 майда нархлар 7,2 %га оширилган эди.

Электр қуввати

1 октябрдан Ўзбекистонда электр энергияси тарифлари оширилади. “Ўзбекэнерго” компанияси сайти кўра, Ўзбекистон молия вазирининг 15 сентябрдаги фармойиши билан 1 октябрдан аҳолига сотиладиган электр энергияси нархи жорий 155 сўмдан (1киловатти) 167 сўм 40 тийинга кўтарилади.

Электр плиталари ўрнатилган кўп қаватли уйларда яшайдиганлар эса, 1 кВт энергия учун ҳозирги 77 сўм 50 тийин ўрнига 83 сўм 40 тийин тўлайди.

Бу жорий йилда электр энергияси нархининг иккинчи марта оширилишидир. Биринчи гал майда оширилган эди.

Сув

1 октябрдан Ўзбекистон пойтахтида совуқ сув тарифи 8 фоизга ошади. Бу ҳақда маълумот тарқатган “Сувсоз” ташкилотига кўра, совуқ сув тарифи электр энергияси ва бошқа ресурслар нархи ошгани муносабати билан кўтарилмоқда.

Кейинги ойдан кўп қаватли уйда турадиган ва хонадонида ҳисоблагич бўлган тошкентликлар совуқ сувнинг бир куб метри учун аввалгидек 342 сўмдан эмас, балки 370 сўмдан ҳақ тўлай бошлайди. Уйида ҳисоблагич бўлмаган пойтахтликлар эса киши бошига 4516 сўм 88 тийиндан пул тўлайди. Авваллари бу сумма 4185 сўм 64 тийинни ташкил қилган.

Хусусий уйда турадиган, ҳовлиси канализация тармоғига уланган ва уйида ҳисоблагич бўлганлар совуқ сувнинг 1 куб метри учун октябрь ойидан 265 сўмдан ҳақ тўлайдиган бўлди. Олдин улар 1 куб метр сув учун 246 сўмдан тўлаб келган. Уйида ҳисоблагич бўлмаганлар эса янги ойдан киши бошига аввалгидек 3798 сўм 10 тийиндан эмас, балки 4082 сўм 7 тийиндан пул тўлайди.

Иссиқ сув

Айни пайтда 1 октябрдан Тошкентда иссиқ сув нархи ҳам 5 фоизга ошиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG