Линклар

logo-print

Н. Бордюжа: 57 000 та сайт Марказий Осиё аҳолисини ИШИДга ёллаш билан шуғулланган


КХШТга аъзо давлатлар бошлиқлари учрашуви Душанбе шаҳрида 15 сентябрда бўлиб ўтди.

КХШТга аъзо давлатлар бошлиқлари учрашуви Душанбе шаҳрида 15 сентябрда бўлиб ўтди.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) “Исломий давлат” террор гуруҳига марказий осиёликларни ёллаш учун фойдаланиладиган 57 мингдан зиёд борлигини аниқлагани тўғрисида КХШТ бош котиби баёнот берди, деб хабар қилди бир қатор агентликлар.

Николай Бордюжага кўра, 50 минг сайтнинг фаолияти тўхтатиб қўйилган, қолганлар бўйича текширув-тергов ишлари олиб борилмоқда. Унинг айтишича, Марказий Осиёдаэктремистик характердаги Интернет-ресурслар ҳам кескин кўпайган.

“Мамлакатларимиз аҳолисини “Исломий давлат” ва бошқа экстремистик ташкилотлар сафларига ёлловчи информацион ресурсларни аниқлаш ва фаолиятини тўхтатиб қўйишга мақсадида ўтказилган “Прокси” амалиёти муваффақиятли ўтказилди”, деган Николай Бордюжа КХШТ Кенгашининг Душанбе шаҳрида ўтказилган мажлисида.

XS
SM
MD
LG