Линклар

АҚШ Давлат департаментидан олинган хабарга кўра, давлат котиби Жон Керри сешанба куни Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан ўтказган телефон мулоқоти давомида Суриядаги вазиятни муҳокама қилган.

Керри россиялик ҳамкасбига Россиянинг Сурия президенти Башар Асадни қўллаб-қувватлашда давом этиши зиддиятнинг чуқурлашуви ва кенгайишига олиб келишини ҳамда экстремизмга қарши курашнинг муштарак мақсадларига путур етказишини уқтирган.

Мулоқот давомида Керри, шунингдек, АҚШнинг 60 дан зиёд мамлакат иштирокидаги коалиция доирасида “Исломий давлат” экстремистик гуруҳига қарши курашга содиқлигини, бу курашда Башар Асад ишончли ҳамкор бўла олмаслигини таъкидлаган.

Давлат котибига кўра, АҚШ Россиянинг “Исломий давлат” экстремистик гуруҳига қарши курашдаги конструктив ролини олқишлайди. Керрининг айтишича, Суриядаги зиддиятнинг ҳарбий ечими йўқ, ечим ҳокимиятнинг “Асад қўлидан сиёсий йўллар билан ўтишидадир”.

XS
SM
MD
LG