Линклар

Al Россия расмийларини қрим-татар фаоли Кашаповни озод қилишга чақирди


Қрим-татар фаоли Рафис Кашапов суд залида.

Қрим-татар фаоли Рафис Кашапов суд залида.

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти 3 йилга озодликдан маҳрум қилинган қрим-татар фаоли Рафис Кашаповни виждон тутқуни, деб эълон қилди.

Россия расмийлари позициясини танқид қилиб келган Кашапов сешанба куни Набережние Челни шаҳар суди ҳукми билан 3 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Суд Рафис Кашаповни “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида қолдирган мулоҳазалари учун нафрат ва адоват қўзғаганлик ҳамда Россия Федерацияси ҳудудий яхлитлигини бузишга қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга оширишга чақирганликда айбдор, деб топган. Бу ёзувларда қрим-татар фаоли миллатдошларига нисбатан ўтказилаётган босимлар ва Украинадаги урушга қарши фикрлар билдирганди.

“Бу ҳукм бекор қилиниши, Рафис Кашаповга қарши айбловлар эса олиб ташланиши лозим. У ўзининг фикр эркинлиги ҳуқуқидан фойдаланган. Унинг матнлари расмийларга ёқмаслиги, уларнинг ғашини келтириши мумкин. Аммо у зўравонликка чақирмаган, адоват қўзғамаган – бу ерда жиноят йўқ. Бу ерда ўзгача фикрни тақиб қилиш бўлаяпти”, дейилади Amnesty International баёнотида.

Ҳуқуқ фаолларига кўра, Рафис Кашапов ўз матнларида бугунги куннинг долзарб мавзуларини тилга олгани ҳамда давлат ва президент позициясини кескин танқид қилгани учун унга қарши ҳукм сиёсий мотивга эга.

Amnesty International Россия расмийларини Рафис Кашаповни шартсиз ва зудлик билан озод қилишга чақирган.

XS
SM
MD
LG