Линклар

logo-print

Киев россиялик мансабдорлар ва хорижлик журналистларга қарши санкция жорий қилди


Украина президенти Петро Порошенко янги санкциялар айирмачилар эълон қилган сайлов санасига жавоб эканини билдирди.

Украина президенти Петро Порошенко янги санкциялар айирмачилар эълон қилган сайлов санасига жавоб эканини билдирди.

Украина мамлакат шарқидаги россияпараст айирмачилар томонидан ўтказилажак сайловлар олдидан Россиядаги қатор сиёсатчилар ва ширкатлар ҳамда инглиз, немис ва испан нашрларида ишлайдиган журналистларга қарши янги санкциялар жорий қилди.

Украина президенти Петро Порошенко бу ҳақда имзолаган фармони россияпараст айирмачиларнинг Донецк ва Луганскда “ноқонуний сайлов” санасини белгилаш қарорига жавоб чораси эканини билдирди. Порошенкога кўра, янги санкция рўйхатига 400 дан зиёд россиялик фуқаро ва 90 та ширкат киритилган.

Донецкдаги айирмачилар лидери Александр Захарченко бу ерда шаҳар ва туман маъмурияти раҳбарлари сайлови 18 октябрь куни бўлиб ўтишини маълум қилган. Луганскдаги айирмачилар эса маҳаллий сайловларни 1 ноябрь куни ўтказмоқчилар.

Расмий Киев айирмачиларнинг маҳаллий сайловларни бутун Украинада бўлгани каби 25 октябрь куни ўтказишдан бош тортиши Минск битими шартларига зидлигини таъкидламоқда. Мазкур битимда Донецк ва Луганск вилоятлари ҳудудидаги шаҳар ва туманлар раҳбарларини сайлаш Украина қонунчилигига мувофиқ равишда ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси кузатуви остида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

XS
SM
MD
LG