Линклар

Олмаотада ўзбекистонлик аёл туққан чақалоқни сотиб юборган ҳамшира қўлга олинди


Қозоғистондаги туғруқхоналардан бирида 14 нафар чақалоқ сотиб юборилгани аниқланди. Боласи сотиб юборилган жабрланувчилар орасида ўзбекистонлик аёл ҳам бор. Бу ҳақда Олмаота шаҳрига қарашли Ауэзов туман прокуратураси матбуот хизмати маълум қилди.

Прокуратура маълумотига кўра, туғруқхона ходимлари 2013 йилдан буён ёлғиз оналардан фарзандини тортиб олиб, сотиш билан шуғулланиб келганлар. Шу тариқа улар фарзанд кўролмайдиган оилаларга 14 нафар чақалоқ сотганлар.

Чақалоқлардан бирини туғруқхона ҳамшираси 3 минг АҚШ долларига сотган. Олмаота полицияси чақалоқни дунёга келтирган аёл Ўзбекистон фуқароси эканини аниқлаган ва болани онасига қайтарган.

Ҳозиргача сотилган болалардан олти нафарининг туққан онаси аниқланган. Бу болалар тергов органлари қарори билан суд ҳукмигача янги оилаларида қолдирилган.

Туғруқхона ходимлари чақалоқларни минг доллардан 20 минг долларгача бўлган нархда сотгани айтилмоқда. Прокуратура вакиллари бу иш бўйича тергов якуний босқичга етиб қолганини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG