Линклар

Қрим татарлари аннексия қилинган ярим оролни қамалга олмоқчи


Қрим татарлари Мажлиси раиси Рефат Чубаров.

Қрим татарлари Мажлиси раиси Рефат Чубаров.

Қрим татарлари ўтган йил Россия томонидан аннексия қилинган ярим орол ҳудудига Украинадан озиқ-овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотлари ўтишини тўхтатиш ҳаракатини бошламоқчи.

Қрим татарлари Мажлиси раиси¸ Украина Радаси депутати Рефат Чубаров 16 сентябрь куни парламентдаги чиқишида шундай режани эълон қилди ва украиналикларни бу ҳаракатга қўшилишга чақирди.

Чубаровга кўра¸ Қрим ярим оролига озиқ-овқат ва бошқа кенг истеъмол товарлари олиб келаëтган катта юк машиналари йўли тўсилади¸ айни пайтда хусусий автомашиналар тўхтатилмайди.

Қамал операцияси¸ айтилишича¸ Қримга яқин жойлашган Чонҳар шаҳарчасидан туриб мувофиқлаштирилади ва ярим оролга элтувчи учта катта магистрал йўл назоратга олинади.

Ҳозирча Қрим татарларининг бу ташаббусига расмий Киев муносабат билдиргани йўқ.

Аннексия қилинган Қрим ҳукумати раҳбари Сергей Аксенов режаланаëтган қамалнинг тескари натижа беришидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG