Линклар

logo-print

Киев Берлусконининг Украинага киришини 3 йилга тақиқлаб қўйди


Сильвио Берлускони Владимир Путин билан Қримда, Севастополь, 2015 йилнинг 12 сентябри.

Сильвио Берлускони Владимир Путин билан Қримда, Севастополь, 2015 йилнинг 12 сентябри.

Украина Хавфсизлик хизмати Италия собиқ бош вазири Сильвио Берлусконининг мамлакатга киришини 3 йилга тақиқлаб қўйди. Бу чора “давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида” кўрилгани айтилмоқда.

11 сентябрь куни Берлускони Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яриморолига бориб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашганди. Шундан сўнг Украина Ташқи ишлар вазирлиги италиялик сиёсатчини Қримга кириш тартиб-қоидаларини бузганликда айблаган. Вазирлик баёнотида Берлусконининг ҳаракати “Европа Иттифоқи сиёсатига тамоман зид” келиши таъкидланган.

2014 йил мартида ўтказилган референдумдан кейин Қрим яримороли Россия таркибига кирган, бироқ Украина ва Ғарбдаги кўп давлатлар бу референдум натижаларини тан олмаган. Яриморолга Киев рухсатисиз кирганлик учун Украинада жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG