Линклар

logo-print

Вашингтон “Исломий давлат”га қарши курашда Россия билан мубоҳасага тайёр


Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.

Қўшма Штатлар Сурияда “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашда Россия билан тактик ва амалий мубоҳасалар учун очиқ, аммо Вашингтон Россия президент Башар Ассад ҳукуматини қўллашга уринмаслиги лозимлиги ҳақидаги талабида қатъий. Бу ҳақда Оқ уй расмийси Жош Эрнест 17 сентябрь куни Вашингтонда бўлиб ўтган брифинг чоғида билдирди.

“Сурияни қамраб олган хаосни ҳарбий йўл билан ҳал қилиб бўлмайди. Ечим Ассаднинг иқтидордан кетиши ҳамда ҳокимият тепасига Сурия халқи ишончига лойиқ ва иродасини ифода этувчи одамлар чиқишига олиб келувчи сиёсий келишувни олға суришдадир”, деди Жош Эрнест.

Сурия президенти Башар Ассаднинг содиқ иттифоқчиси бўлган Россия Латакияда ҳаво базаси қурмоқда. Бу ерда Т-90 танклари, оғир тўплар, ракеталар ва пиёда қўшинлари жамланиши Вашингтонда Москванинг мақсади “Исломий давлат” жангариларини енгишга эмас, Ассад режимини қўллашга қаратилган, деган хавотирларни уйғотди.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан мулоқот чоғида Суриядаги террорчи гуруҳларга қарши кураш учун, Путин таклиф қилганидек, янги халқаро коалиция тузиш лозимлигини таъкидлаганди. Айни мулоқот чоғида Керри АҚШнинг 60 дан зиёд мамлакат иштирокидаги коалиция доирасида “Исломий давлат” экстремистик гуруҳига қарши курашга содиқлигини, бу курашда Башар Асад ишончли ҳамкор бўла олмаслигини таъкидлаган.

XS
SM
MD
LG