Линклар

logo-print

Макка меҳмонхонасида чиққан ёнғин туфайли 1200 дан зиёд одам эвакуация қилинди


Маккадаги ал-Ҳарам масжидида 11 сентябрь куни содир бўлган ҳалокат туфайли 100 дан зиёд одам ҳалок бўлганди.

Маккадаги ал-Ҳарам масжидида 11 сентябрь куни содир бўлган ҳалокат туфайли 100 дан зиёд одам ҳалок бўлганди.

Маккаи Мукаррамадаги меҳмонхоналардан бирида пайшанба куни эрталаб чиққан ёнғин туфайли 1200 дан зиёд зиёратчи эвакуация қилинди.

Саудия Арабистони Фуқаровий мудофаа хизматининг Твиттер микроблогидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилишича, Макканинг ал-Азизия мавзеидаги 11 қаватли меҳмонхонанинг 8-қаватида чиққан ёнғиндан сўнг бу ердан 1208 нафар киши кўчирилган. Эвакуация қилинганлар Осиё қитъасидан эканини маълум қилган саудиялик қутқарувчилар бу зиёратчиларнинг айнан қайси мамлакатлардан эканига ҳам, ёнғин нима сабабдан чиққанига ҳам аниқлик киритмаган.

Ёнғин чоғида икки киши тан жароҳати олгани, уларнинг иккаласи ҳам қутқарувчилар бўлгани айтилмоқда.

Бу жорий йилги Ҳаж мавсумида Маккада содир бўлган нохуш ҳодисаларнинг иккинчисидир. 11 сентябрь куни ал-Ҳарам масжидида қурилиш крани ағдарилиши оқибатида 100 дан зиёд одам ҳалок бўлган, 230 дан кўпроқ одам жароҳатланганди.

Шу кунларда дунёнинг турли жойларидан Маккага келган ва келаётган мусулмонлар кейинги ҳафтадан Ҳаж маносикларини адо этишга киришадилар. Турли манбалардан олинган маълумотларга кўра, бу йил Ҳаж арконларини 1,5 миллиондан 3 миллионгача бўлган зиёратчи адо этиши мумкин.

XS
SM
MD
LG