Линклар

logo-print

Хоразмда “Исломий давлат”га алоқадорликда айбланган 7 киши қамалди


Хоразм вилоят суди Ўзбекистонда тақиқланган “Исломий давлат” ғояларини ёйган бир гуруҳ ёшларга нисбатан ҳукм ўқиди. Бу ҳақдаРоссиянинг Интерфакс агентлиги Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Агентлик манбасига кўра, суд гуруҳнинг етти аъзосини 3,5 йилдан 18 йилгача озодликдан маҳрум қилган. Айбланувчиларнинг барчаси ИШИДга одам ёллашда айбланиб, судланган.

“Маҳкамада уларнинг жиҳодий ғояларни ёйиш билан шуғуллангани ҳамда Исломий халифалик қуриш мақсадида Ўзбекистондаги конституциявий тузумни ўзгартириш зарурлигига ошкора даъват қилиб юргани аниқланди”, деган Интерфакс манбаси.

18 йиллик энг узун қамоқ жазоси гуруҳ раҳбари, муқаддам судланган Улуғбек Олимовга берилган.

Аввалроқ Ўзбекистон куч ишлатар тузилмалари мамлакатнинг турли жойларида “Исломий давлат”га одам ёлловчи бир неча шахс қўлга олингани, шунингдек, ИШИД аъзолари шу йил баҳорида Ўзбекистон ҳудудида қатор террор амалиётлари ўтказишга тайёрланганини иддао қилиб чиққанди.

XS
SM
MD
LG