Линклар

logo-print

3 яшар қизчани зўрлаб, ўлдирганликда айбланган ўзбек умрбод қамалди


Москва шаҳар суди Ўзбекистон фуқароси 23 яшар Умрбек Ибрагимовни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Москва прокуратурасининг расмий сайтидаги хабарга кўра, Ибрагимов москвалик 42 яшар аёлни ва унинг 3 яшар қизчасини зўрлаб ва қийнаб ўлдирганликда айбдор деб топилган.

Воқеа 2014 йилнинг 22 июль куни Ибрагимовнинг таниши бўлган москавалик аёлнинг уйида содир бўлган.

Суд ҳукмига кўра, Ибрагимов москвалик аёлни болға билан бошига 11 марта урган, кейин аёлнинг 3 яшар қизчасини зўрлаган ва уни ҳам болға билан уриб ўлдирган.

Ибрагимов уйдаги телефон ва фотоаппарат каби жами 6,5 минг рубллик буюмларни ўғирлаб, воқеа жойидан қочиб кетган.

XS
SM
MD
LG