Линклар

logo-print

Жума куни Финландияда ҳукуматнинг молиявий соҳадаги янги қарорларига норозилик сифатида оммавий иш ташлаш бўлаяпти.

Иш ташлаш ортидан қатор муаммолар юзага келгани хабар қилинди. Жумладан, Хельсинкида транспорт ходимларининг ишга чиқмагани боис электричка, трамвай, метро ва автобусдан мунтазам фойдаланадиган 400 минг киши бугун велосипедда ишга боришга мажбур бўлган. Айримлар ишга пиёда борган ёки бир кун уйда ўтиришдан бошқа чораси қолмаган.

Finnair авиакомпанияси иш ташлаш ортидан 15та ички рейсини қисқартирди, сув транспорти ҳам иш тартибига ўзгариш киритган.

Мамлакат пойтахтида ўн минглаб кишилик норозилик намойиши ўтказилиши кутилмоқда.

Яқинда Финландия Бош вазири Юха Сипля телевидение орқали чиқишида мамлакат иқтисодини кўтариш учун бир қатор молиявий чекловлар қўллаш режаланаётганини маълум қилди.

Ҳукумат режасига кўра, турар-жой бўйича имтиёзлар қисқариши, ишчиларнинг қўшимча иш соатларига тўланадиган ҳақнинг камайтирилиши ҳамда таътилларнинг қисқартирилиши мумкин.

XS
SM
MD
LG