Линклар

Футбол федерациялари халқаро уюшмаси – ФИФАнинг бош котиби Жером Фалке вақтинчалик вазифасидан четлатилди.

Бу ҳақда пайшанба куни маълум қилган ФИФА маълумотига кўра, саккиз йилдан буён ушбу лавозимни эгаллаб келаётган Жером Фалке Бразилияда 2014 йилда ўтган жаҳон чемпионати учун билетлар савдосидаги қаллобликларга алоқадорлигини текшириш жараёни кетаётгани учун шундай қарорга келинган.

АҚШ прокурорлари жорий йил майида ФИФАнинг 14 нафар мулозимини ўз лавозимини суиистеъмол қилганликда айблаб чиқди. Валке устидан текширув якунланмагани учун у ўша пайтда бу рўйхатга киритилмаган.

Америка терговчиларига кўра, Валке 2008 йилда Кариб ҳавзаси мамлакатларида футболни рағбатлантириш ФИФА мулозими Жек Уорнер номига 10 миллион долларлик пулни ўтказишга рухсат берган.

Терговчилар бу пулни Жанубий Африка Республикаси жамоси номзодини қўллаш учун Уорнерга берилган пора эканини таъкидлаяпти.

Жорий йил июнида ФИФА Президенти Йозеф Блаттер уюшма раҳбариятига нисбатан илгари сурилаётган коррупцияга алоқадорлик айбловлари ортидан келгуси йилдан истеъфо беришини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG