Линклар

OzodNazar: “Каримов Алматовни ўзидан узоқроқ ушлаб туришга ҳаракат қилаяпти”


"Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев

"Бирдамлик" ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориев

АҚШда истиқомат қилаётган мухолифат фаоли, ҳозирда фаолияти тўхтатилган “Бирдамлик” ҳаракати раҳбари Баҳодир Чориевнинг ишонишича, 2005 йил Андижонда юз берган хунрезликларга собиқ ички ишлар вазири Зокиржон Алматовнинг аралашуви “ўта минимал” бўлган.

Баҳодир Чориевга кўра, айнан шунинг учун Зокиржон Алматов ўз вазифасидан четлатилган ва ҳозирда Президент Каримовнинг назорати остида.

Уч ой муқаддам “Бирдамлик” ҳаракати "камида икки йилга ўз сиёсий фаолиятини тўхтатганлиги"ни эълон қилганди.

Ташкилот раҳбари Баҳодир Чориевга кўра, иқтисодий сабаблар ва матбуотда тарғибот-ташвиқот ишларининг суст бўлгани боис ҳаракат фаолиятини вақтинча тўхтатишга қарор қилинган.

Хўш, нима учун Баҳодир Чориев Ўзбекистон собиқ ички ишлар вазири ҳимоясига чиқаётир?

Озодлик OzodNazar рукнида бу ва бошқа саволлар билан Баҳодир Чориевга боғланди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG