Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:52

Тошкентда кўп қаватли Бизнес марказига ўт кетди


18 сентябрь куни кечқурин Тошкент марказида жойлашган "Wyndham Tashkent" (собиқ "Dedeman") меҳмонхонаси ёнидаги кўп қаватли Бизнес марказига ўт кетди. Озодликка воқеа жойидан жўнатилган видео тасвирларда ёнғин бинонинг деярли барча қаватини қоплаб олганини кўриш мумкин. Ёнғинни ўчиришга ўнга яқин ўт ўчириш машинаси жалб қилинган. Ўт ўчирувчилар Бизнес марказдаги ёнғин қисқа фурсатда бартараф этилганини таъкидлашди. Талафотлар ва ëнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Воқеа жума куни соат тахминан 18:30да Тошкент шаҳридаги Амир Темур шоҳкўчаси билан Шаҳрисабз кўчалари чорраҳасида жойлашган "Wyndham Tashkent" (собиқ "Dedeman") меҳмонхонаси ёнидаги Бизнес-марказида содир бўлди.

Воқеа гувоҳларига кўра, "Wyndham Tashkent" меҳмонхонасига туташ жойлашган кўп қаватли Бизнес марказда келиб чиққан ёнғин бинонинг деярли барча қаватларини қоплаб олган.

OZOD-VIDEO: Тошкентдаги Бизнес марказга ўт кетди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:47 0:00

Гувоҳларнинг айтишича, ёнғинни ўчириш учун дастлаб тўртта ўт ўчириш машинаси етиб келган. Бироқ ёнғиннинг кучлилиги боис яна қўшимча ўт ўчириш машиналари чақиртирилган.

Ўт ўчирувчиларга кўра, ёнғин тахминан бир соат ичида бартараф қилинган.

Озодлик мухбири соат 20:00ларда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси билан боғланганида, ташкилот масъулларидан бири шу соатларда бизнес марказидаги одамларни қутқариш амалиёти давом этаётганини маълум қилди.

Талафотлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. Бино атрофида махсус хизматлар ходимлари вазиятни назорат қилишаётир. Ҳодиса сабаблари ҳам маълум эмас.

"Wyndham Tashkent" меҳмонхонаси ходимларидан олинган маълумотга кўра, ёнғин меҳмонхона томонга ўтмаган.

"Бизга ҳеч қандай зарари бўлмади. Биздан 5 метрча узоқда бу бизнес центр. Ҳамма қаватлари ёнди, лекин ёнғин биз томонга ўтмади. Ўт ўчирувчилар бунга йўл қўйишмади", деди меҳмонхона ходими.

Озодлик ёнғин тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG