Линклар

АҚШ Армия вазири лавозимига ҳамжинсбозлигини яширмайдиган Фэннинг номзоди кўрсатилди


АҚШ президенти Барак Обама мамлакат Армияси бошлиғи лавозимига ҳамжинсбозлигини яширмайдиган Эрик Фэннинг номзодини илгари сурди.

Фэннинг ҳозирда Армия бошлиғи муовини лавозимида ишлаб келмоқда.

Унинг номзоди Сенат тасдиғидан ўтиши керак. Шундан сўнг у Жон Макхю ўрнини эгаллайди.

2011 йилда президент Обама АҚШ Армиясида ҳамжинсбозларнинг хизмат қилишини тақиқловчи сиёсатни расман бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG