Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:37

Греция соҳилида беш яшар суриялик қизчанинг жасади топилди


Грециянинг Лесбос ороли соҳилида беш яшар суриялик қизчанинг жасади топилди.

Суриялик қиз Туркиядан Грецияга кемада ўтишга уринган қочқинлар орасида бўлган.

Қочқинлар ўтирган кема Грецияга етмасдан сувга чўкиб кетган. Шу кема бортида бўлган бир қанча қочқин бедарак кетган, деб ҳисобланмоқда.

Грециялик қутқарувчилар чўккан кемада бўлган 13 қочқинни қутқаришга муваффақ бўлишди.

Суриялик минглаб ноқонуний муҳожирлар Туркия орқали қисқа йўл билан Европа мамлакатларига ўтиб олишга интилиб келишади.

XS
SM
MD
LG