Линклар

logo-print

Косовонинг Европа футбол уюшмаси, УЕФАга қўшилиш юзасидан расмий аризасини қабул қилиш масаласи уюшманинг кейинги йиғинида кўриб чиқилади.

УЕФАнинг ижроя қўмитаси бу ҳақда шанба куни маълум қилди.

Европа футбол уюшмасининг келаси йил март ойида Будапешт шаҳрида бўладиган йиғинда Косовонинг аризаси қабул қилинса, бу мамлакат УЕФАнинг 55-аъзосига айбанади.

Косово 2008 йилда мустақиллигини эълон қилган. Сербия Косованинг ҳар қандай халқаро уюшмаларга аъзо бўлиш уринишларига қаршилик қилиб келади.

XS
SM
MD
LG