Линклар

ИИВ: Тошкент бизнес марказидаги ёнғинга пайвандлаш ишлари сабаб бўлган


Тошкент марказида жойлашган "Wyndham Tashkent" (собиқ "Dedeman") меҳмонхонаси ёнидаги кўп қаватли Бизнес марказидаги ёнғинга газ пайвандлаш ишлари сабаб бўлган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги шанба куни баёнот чиқарди.

Вазирлик сайтида эълон қилинган баёнотда айтилишича, газ пайвандлаш ишлари пайти ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаган.

Жума оқшомида Бизнес марказига ўт кетгани ҳақда ижтимоий тармоқларда хабарлар тарқалди.

Озодликка воқеа жойидан жўнатилган видео тасвирларда ёнғин бинонинг деярли барча қаватларини қоплаб олганини кўриш мумкин.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги навбатчиси Озодлик билан суҳбатда ёнғинда ҳеч кимга шикаст етмагани ва ҳодиса сабаблари ўрганилаётганини билдирди.

Аммо, ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, бир ёш йигит енгил жароҳат олган.

XS
SM
MD
LG