Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:15

Юнонистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда


20 сентябрда Юнонистонда парламент сайловлари бошланди.

Консерватив “Янги демократия” партияси ва Юнонистон собиқ вазири Алексис Тсипрас бошчилигидаги сўл қанот “Сириза” партияси овоз бериш жараёнида деярли баробар боришмоқда.

Тсипрас греклар “жангари парламент”ни сайлаши ва ислоҳотнинг “янги даври”ни бошлашини айтди.

41-яшар Тсипрас Европа Иттифоқининг Юнонистонга берган қарзлари юзасидан кредиторлар билан етти ой давом этган изчил музокаралар ортидан август ойида истеъфога чиққанди.

“Янги демократия” лидери, 61-яшар Вангелис Меймаракис 19 сентябрь куни "бизда синовлар учун ўрин қолмади”, деб айтди.

Кузатувчиларга кўра, сайловчиларнинг 10 фоизга яқини қайси партияга овоз бериш масаласида узил-кесил қарорга келмагани учун сайловда кимнинг ғалаба қозониши аниқ эмас.

Ички ишлар вазирлиги дастлабки натижаларни маҳаллий вақт билан соат 20да эълон қилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG