Линклар

Юнонистоннинг Лесбос оролида 30 нафарга яқин муҳожир ғойиб бўлди

Шундай қилиб, Юнонистонда очиқ денгизга қайиқларда чиқиб, изсиз кетган ёки ҳалок бўлганлар адади бир неча юзтага етди.

Грек денгиз қутқарувчиларига кўра, 20 нафар одам вертолётда қутқариб олинган, аммо омон қолганлар қайиқда яна 26 нафар одам бўлганини айтади.

19 сентябрь куни Туркиядан Юнонистонга ўтиш учун қилинган яна бир уринишда 5 яшар суриялик қизалоқ ҳалок бўлганди. Қайиқда қизалоқ билан бирга бўлган 12 нафар инсон тақдири ҳануз номаълум қолмоқда.

Шу йил бошидан буён жангзада Сурия, Афғонистон ва Ироқдан минглаб муҳожирлар Туркия орқали Юнонистоннинг Лесбос оролига қайиқларда ўтган

Юнонистон ҳукуматининг маълум қилишича, шу йил бошидан буён 300 минг муҳожир мамлакат орқали шарқий Европага ҳудудига ўтган.

XS
SM
MD
LG