Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:36

Пахтакорларни суратга олган ангренлик фаол милиция томонидан таҳқирланди


Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида бюджет идоралари ишчиларининг пахтага жўнатилишини кузатган ҳуқуқбон Дмитрий Тихонов милиция ходимлари томонидан таҳқирланганини иддао қилди.

Дмитрий Тихоновга кўра, у 20 сентябрь куни маҳаллақўм шикояти билан қўлга олинган.

Ҳуқуқбон Ангрен шаҳар ички ишлар бошқармасида беш соат ушлаб турилгани ва у ерда милиция ходимлари унга куч қўллаганини айтди.

Шаҳар ички ишлар бошқармаси бу иддаога изоҳ бермади.

Дмитрий Тихоновнинг айтишича, унга нисбатан конкрет айблов қўйилмаган, аммо ундан тортиб олинган видео камера қайтарилмаган.

Пахта миллий бойлик дея кўрилган Ўзбекистонда оммавий йиғим-терим кампаниясини ёритишга ҳар қандай уриниш ўта салбий қаршиланади.

XS
SM
MD
LG