Линклар

Chevrolet Malibu "Жаҳоннинг йил автомобили" номзодлари рўйхатига киритилди


Ўзбекистонда 2012 йилдан ишлаб чиқарила бошлаган Chevrolet Malibu автомобили.

Ўзбекистонда 2012 йилдан ишлаб чиқарила бошлаган Chevrolet Malibu автомобили.

“Жаҳоннинг йил автомобили” танлови ҳайъати Chevrolet Malibu автомашинасини ғалабага номзодлар рўйхатига киритди.

Мазкур танлов ҳар йили Германиянинг Франкфурт шаҳридаги автосалонда ўтказилади. “Йил автомобили” номзодлари рўйхатига 21 автомобил киритилган. Улар орасида Audi A4, BMW X1, Ford Edge, Honda HR-V, Jaguar XE, Land Rover Discovery Sport, Mazda CX-3 каби автомобил русумлари бор.

Мазкур танловнинг ўтган йилги ғолиби сифатида Mercedes-Benz C-Class тан олинган эди.

“Жаҳоннинг йил автомобили” танлови биринчи марта 2005 йилда ўтказилган. Ўшанда йил автомобили деб Audi A6 эълон қилинган эди.

XS
SM
MD
LG